Ассаламу Алайкум муҳтарам Шайх хазратлари. Аллоҳ умрингизни узоқ ва билимларингизни бунданда зиёда қилсин.Савол:Ҳадис ва Ҳаёт 20 жуз 263 бет. Юсуф алайҳиссалом даврларида Мисрда арабча исмлар ҳусусида.Юсуф алайхиссалом Мисрда эканликларида Мисрда хокимят тепасида Ҳуксуслар (Гиксослар) ҳукмронлик қилар эди. Иброҳим алайхиссалом Мисрга борганларида улар энди ҳокимиятни ўрнатган пайтлари эди.Маълумки Ҳуксусларнинг келибчиқиши бадавий арабрига бориб тақалади. Улар ҳокимиятга келганида маҳаллий аҳоли уларни сахройи араблар, бадавий араблар ёки бўлмаса ҳуксуслар деб масхара қилишган. (буни Миср ТВ нинг "Муҳаммадун Расулуллоҳ" филмидан ҳам билиб олиш мумкин)Ҳуксуслар бадавий арабларидан бўлган бўлса, ўша пайтда Мисрда арабча исмлар бўлган бўлиши мумкинми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Мумкин. Ёки араблар исмларни ўз тилларида айтган бўлишлари ҳам бор.