Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Номахрамга қараш

11:16 / 17.04.2021 | Sardor | 2062

Ассалому алайкум! Номахрамни авратига қараганга бериладиган азоб ва кўзини тийганга бериладиган ажрлар хақида оят-хадислардан намуналар келтирсез.Зора шу гунохлардан тийилсак.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда қалбда иймоннинг ҳаловатини топишда асосий амал кўзни номаҳрамлардан тийишдир. Бошқа ишга ҳожат ҳам йўқ. Абдуллоҳ  ибн  Масъуд  розияллоҳу  анҳудан  марфуъан  ривоят  қилинди: «Аллоҳ таоло  деди:  (ҳаром  қилинган)  назар  Иблиснинг  заҳарли  ўқларидан  биридир.  Кимки  мендан  қўрқиб  уни  тарк  қилса  уни  шундай  бир  иймонга  алмашиб  қўяманки,  унинг  ҳаловатини  қалбида  ҳис  қилади».  

(Тобароний ва Ҳоким ривояти). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat