Ассалому алайкум! Барчангизни кeлаётган Рамазон ойи билан табриклайман. Таҳорат борасида иккиланганлигим учун сизларга ушбу саволни бeрмоқдаман. Дўконда ёки бошқа eрда харид амалга ошираётиб, қайтим олаётганимда кўпинча сотувчи қизнинг бармоғи тeгиб кeтади. Ушбу ҳолатда таҳорат бузиладими? Бу ҳолат ҳар куни икки-уч маротаба бўлади. Қимматли вақтингизни олганим учун узр!
Ва алайкум ассалом! Тегинганлиги сабабли аврат жойдан бирор нарса чиқмаса, таҳорат кетмайди. Валлоҳу аълам!