Ассалому алайкум! Аллоҳ илмларингизни зиёда ва хайрли ишларингизни бардавом килсин. Бир нечта савол туғиляпти, илмсизлигим оқибати. Жавобини топгунимча сизлардан сўраб тураман, айбга буюрмайсиз. Намозни (ошкора, махфий) пичирлаб ўқиса бўладими?
2). Шом намозини ишхонада ўқийман, овоз чиқариб ўқиёлмайман. Махфийларни оғзимни юмиб ўқисам адашиб кетишим ёки бошқа нарсаларга чалгиб қолишим мумкин. Кўп қаватли уйда яшайман, кундузи ишда бўламан. Намозларимни уйда ва ишхонада ёлғиз ўқияпман. Масжид азони эшитилмайди, азон айтиб бошлашим шартми?
3). Оёқ кийимида намоз ўқиса бўладими?
4). Тасбеҳ ёки бошқа амал савобини ўзига тиласа бўладими? Масалан, савобидан барчаларимизни бахраманд қил, деб. Ёки барча амалларимиз савобини ўтганларга бағишлашимиз яхшими? Жавоб учун олдиндан раҳмат, Аллоҳ барчангиздан рози булсин.
Ва алайкум ассалом! 1). http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=23767.10 2). Қироатнинг меъёри 3). Шарт эмас. 4). Ости тоза ва чўчқа терисидан қилинмаган бўлса, жоиз. 5). Ўзгаларга савоб бағишлаш ихтиёрий амал. Валлоҳу аълам!