Ассалому алайкум! Ҳозирги пайтда нақд пуллар қўлдан чиқиш арафасида, кўпчилик одамларда пуллар картасида бўлябди, саволим нақдсиз турли валюталарнинг савдоси қандай бўлади? Масалан, бир одам менга рубл юборса мен унга 5 дақиқадан кейин сўм юборсам, шаръан ҳукми қандай? Фатво шоппинг эмас, бу борада излансам, икки одам дарсларида айтилганки, деобанд олимлари хозирги валюта савдосини байъус сарф га кирмайди, шунинг учун бугин рублни олиб эртасига сўм қилиб қайтариш мумкин, битим вақтидаги курс билан деб айтдилар? Бу қанчалар тўғри?
– Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кундаги қоғоз пуллар тилло ва кумуш ҳукмидадир. Шунга кўра бир валютани бошқа валютага сотаётганда бир вақтнинг ўзида олди-берди қилиниши шарт. Бу ҳақида келгусида алоҳида мақола ёзилиб, тақдим этилади. Валлоҳу аълам!