Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен оғирроқ аҳволдаги беморман, аммо Аллоҳим олдидаги бурчларимни бажаришга иштиёқим кучлилиги туфайли яқинларимни ҳам баъзида хафа қилиб қўймоқдаман. Бермолигим сабабли фақат 4 ракатли бомдод ва аср намозларини ўқийман. Сизга 3 та савол бермоқчиман:
1) Мен бу ишларим билан гуноҳ қилмаяпманми?
2) Юқорида ёзган ҳолат туфайли бомдод намозини ҳам ўқишим қийин бўлиб қоляпти, ҳатто ўша кундаги қазосини ҳам ўқий олмаяпман?
3) Менинг бу ҳолатим ҳақида фикрингиз қандай?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
1. Бошқа намозларни ўқимаганингиз ва яқинларни хафа қилишингиз гуноҳ.
2. Бомдод намозини ўқимаслик гуноҳ.
3. Бу ҳолатингиз яхшимас.