Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бегона аёллар билан гаплашса талоқ

16:10 / 26.07.2021 | Sarvinoz | 2078

Ассалому алайкум! Мен ушбу сайт орқали ҳаётим мобайнида вужудга келаётган саволларга жавоб олдим. Аммо яна бир савол мени иккилантирмоқда. Эримни бошқа бир аёл билан телеграм мессенжер орқали ёзишиб гаплашиб юришларини билиб қолдим ва жавобимни бер ва ўша аёл билан яша дедим чунки у аёлни ҳам оилади бор ва эримда 20 ёш катта. Эрим йўқ деб туриб олди. Яшамаслигимни ва талоғимни беринг дедим эрим эса агар яна бир марта смс ёзсам ёки гаплашсам ўшасан деди. Мен нима деб аниқлаштирдим у талоқ деб жавоб берди. Орадан 3 ой ўтди ўтган ҳафта билиб қолдим гаплашиб юришганини. Хонамни алоҳида қилдим, яқинлашишига ва қўл теказишга изн бермадим, орамизга талоқ тушганми? Эримдан кўнглим қолган, яшаш ниятим йўқ. Шу боисдан у билан ажрашишга ҳақим борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Талоқни бирор шартга боғласа ва ўша шарт топилса, орага талоқ тушиб қолади. Сизларга ҳам гаплашганида талоқ тушиб қолган. Ораларингизда бир талоқ тушган, агар яшашга рози бўлсангиз, яшасангиз бўлади. Бунда, агар иддангиз чиқмаган бўлса никоҳ шарт эмас, эрингиз қайтиб олдим деса бўлди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat