- Шунинг учун Қуръони каримни устоздан оғизма-оғиз ўрганиш шарт қилинган. Сиз айтаётган нарса “вақф ва ибтидо” га, яъни тажвид илмининг бир бўлагига тегишли нарса. Ва буни бу ерда бир-икки оғиз сўз билан ифода этиб бўлмайди. Ўзимизда чоп этилаётган тажвид китобларидан ушбу мавзуни ўқиб олсангиз мақсадга мувофиқ бўлади.