Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръонда майга нисбатан муносабат

00:00 / 29.11.2009 | eski savollar | 2397
Ассалому алайкум Ҳурматли Шайх жаноблари!Қуръони каримнинг "Муҳаммад" сурасининг 15-оятида жаннатда ичувчилар учун майли дарёлар мавжудлиги ҳақида айтилган. Ушбу сурага асосланиб, агар жаннатда майдан дарёлар мавжуд бўлса, майни ичиш гуноҳ эмас (чунки жаннатда ҳаром нарса бўлмайди) деган фикрни бир одамдан эшитдим. Арабчани билмасамда, Қуръони каримнинг рус тилидаги бир неча таржималарини қараб чиқдим (Кулиев, Крачковский, Осмаъносив ва Прохорова тахрирларида). " В нем — реки из воды, что никогда не испытает порчи, И реки молока, что не меняет вкус, И реки из вина в усладу тем, кто пьет, И реки меда, что очищен. "Тўғрисини айтсам, ҳалиги одамга нима дейишни билмаяпман. Юкоридаги фикрга муносабатингизни билишни истардим. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ўша одам нотўғри гапни айтибди. Бунинг устига сизнинг русча таржималарни ўқиганингиз халақит берибди. Жаннатнинг ҳеч бир нарсаси дунёникига ўхшамайди. Бунинг устига бу дунёда маст қилувчи ичимликлар ҳаром қилингани Қуръони Каримнинг ўзида, Моида сурасида очиқ-ойдин айтиб қўйилган. Ўша русча китобларни варақлаб, мазкур оятларни ўқисангиз ҳам, бўлар эди. Аммо нимагадир бу ишни қилмабсиз. Шунда сизларга ўхшаб тортишига ўрин қолмаганнини билар эдингиз. Сиз айтган оят қуйидаги оятдир.- Тақводорларга ваъда қилинган жаннатнинг мисоли (шуки): ичида айнимаган сувли анҳорлари, таъми ўзгармаган сутли анҳорлари, ичувчиларга лаззатбахш хамр-шаробли анҳорлари, мусаффо асалли анҳорлари бор. Улар учун унда барча мевалар ва ўз Роббиларидан мағфират бор. (Ўшалар) оташда мангу қолувчи ва ўта қайноқ сув ила суғорилиб, ичаклари титилиб кетган кимсага ўхшарми?Мазкур оятнинг аввалида Аллоҳ таоло тақводор бандаларига ваъда қилинган жаннатнинг васфини келтирмоқда. «Тақводорларга ваъда қилинган жаннатнинг мисоли (шуки):»У ерда сон-саноқсиз неъматлар мавжуд, жумладан: «айнимаган сувли анҳорлар бор». Ўйлаб кўрилса, бутун авлоди жазирама саҳрода бир томчи сувга зор бўлиб ўтаётган арабларга ўша вақтда бу қандай улкан неъмат?! Бирор қарич ерида сув оқмайдиган диёрда ҳар замонда бир ёғадиган ёмғирдан қолган кўлмак сувни учратиш мумкин. Кўлмак сув эса, ҳаммага маълумки, бир оз муддатдан сўнг айниб, ҳидланиб қолади. Шунинг учун «айнимаган сувли анҳорлар бор», дейилмоқда. Бир ёки икки эмас, бир қанча анҳорлари бор, бу қандай улкан неъмат!«таъми ўзгармаган сутли анҳорлари бор». Бу ҳам тенгсиз бир неъмат. Туяни ҳар замонда соғиб ичиб юрган араблар учун нақадар тенги йўқ неъмат! Худди сув каби унинг ҳам таъми ўзгармаган, бир эмас, бир неча анҳорлар бор. Инсон чақолоқлигидан тортиб то умрининг охиригача сутга кўп ҳожати тушади. Шунинг учун ҳам оятда сувдан кейин сутнинг зикри келади.«ичувчиларга лаззатбахш хамр-шаробли анҳорлар бор». Майхўрлик араблар учун ўша вақтда энг улуғ ва ҳузурбахш иш ҳисобланарди. Уларнинг каттаси-ю кичиги, эркаги-ю аёли ётса ҳам, турса ҳам майдан гапиришарди. Аллоҳ таоло майхўрликни зарарлари учун бу дунёда ҳаром қилди. У дунёда эса, зарарсиз ҳолатда, ҳузурбахш қилиб, жаннатнинг неъматларидан бирига айлантирди. «мусаффо асалли анҳорлари бор».Асал ҳам Аллоҳнинг улуғ неъматларидан. Айниқса, мусаффо бўлса. Аллоҳ таоло жаннатда тақводор бандалари учун мусаффо асалли анҳорларни оқизиб қўяди. Бу қандай буюк бахт!«Улар учун унда барча мевалар бор». Аҳли жаннат учун Аллоҳ таоло ҳамма меваларни ҳам муҳайё этган. Жаннатийлар хоҳлаган мевасини хоҳлаган ҳолатда узиб олиб ейдилар.«ва ўз Роббиларидан мағфират бор». Бу ҳаммасидан юқори олий мақомли неъматдир. Бандалик ила қилган гуноҳларнинг мағфират қилиниши барча неъматларнинг энг аълосидир.Энди ароқнинг ҳаромлиги ҳақидаги оятларни тақдим қилишга изожат этгайсиз:90. Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз. Араб тилида «хамр»» сўзи «тўсиш», «беркитиш» маъноларини англатади. Тановул қилган кишининг ақлига таъсир этадиган, унинг ақлини тўсадиган, беркитадиган, бошқача айтганда, маст қиладиган ҳар бир нарсага «хамр» дейилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида: «Ҳар бир маст қилувчи нарса хамрдир, ҳар бир хамр ҳаромдир», дейилган. Бундан англашиладики, «Ароқдан бошқа нарсаларни ичса бўлаверадими? Ичмасаю, чекса нима бўлади?» каби саволлар, шунингдек, «ароқнинг ўзи ҳаром эмас экан-у, маст қилиши ҳаром экан», деганга ўхшаш «шарҳ»лар ҳаммаси ўринсиз ва мантиқсиз гаплардир.«Қимор» аслида арабча сўз, аммо оятда айнан «қимор» сўзи эмас, балки унинг муродифи «майсир» сўзи келтирилган. Бу эса, осонлик билан мол топиш маъносини билдиради. Яъни, қиморнинг ҳақиқий маъносига далолат қилади.Бут ва фол очадиган чўплар ҳақида аввалги оятлар тафсирида етарли маълумотлар берилган.Аллоҳ таоло ушбу оятда хамр тановул қилиш ва қимор ўйнаш каби амалий гуноҳларни бутга чўқиниш ва фолбинга ишониш каби куфр ва ширк саналган улкан маънавий жиноятларга тенглаштирмоқда. Баъзи одамлар бутга чўқинишдан қаттиқ ҳазар қиладилар, ўлиб кетса ҳам бу ишни қилишга кўнмайдилар. Аммо ароқни ичаверадилар, қиморни ўйнайверадилар. Фолбинга бориш ҳақида ҳам шу фикрни айтса бўлади. Аллоҳ таоло бу ишларнинг барчасини қўшиб-жамлаб туриб бир хил баҳо бермоқда.«Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир», демоқда. Сўнгра иймон келтирган бандаларига хитоб қилиб:«Бас, ундан четда бўлинг», демоқда.Яъни, мўмин бандаларнинг нажот топишларига шояд ушбу ифлосликдан ва шайтоннинг ишидан четда туриш сабаб бўлса, демоқда.Кейинги оятда эса, хамр билан қиморнинг ушбу суранинг сиёқига мос келадиган равишда зарарларини ҳам эслатиб ўтмоқда:Албатта, шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва ёмон кўришликни солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни хоҳлайдир. Энди тўхтарсизлар?!Юқорида ўтган оятларда аввалги умматларнинг ҳалокатига уларнинг ораларига тушган адоват ва ёмон кўришлик ҳам сабаб бўлгани эслатилган эди.Бундай ўзаро адоват ва ёмон кўришлик мусулмонлар орасида ҳам пайдо бўлишига хамр билан қимор сабаб бўлиши мумкинлиги таъкидланмоқда. Хамрнинг шахсга, оилага, жамиятга ва бутун инсониятга келтирадиган зарарлари ҳақидаги маълумотлар жуда ҳам кўп, маълум ва машҳурдир. Бу ҳақиқатларни бутун дунё–мусулмон ҳам, кофир ҳам, худосиз ҳам, ҳатто ароқхўрлар ҳам яхши билади. Биз у маълумотларни такрорлаб ўтирмайлик-да, ушбу ояти каримада зикр қилинган зарарини–кишилар ўртасида адоват ва ёмон кўришга сабаб бўлишини эслаб ўтайлик. Агар эътибор берадиган бўлсак, қаерда ичкилик бўлса, ўша жойдан кўнгилсизлик келиб чиқади. Ичкилик туфайли оилалар бузилгани қанча, ака-укалар, ота-болалар, дўст-оғайни, қўни-қўшнилар бир-бирига душман бўлгани қанча. Ишхона, маҳалла-кўй, тўй-маросим, дам олиш жойлари ва жамоатчилик тўпланадиган ерлардаги адоват ва ёмон кўришларнинг ҳисобига етиб бўлмайди. Ҳозирга келиб ичкилик, ароқхўр давлат раҳбарлари сабабли, мамлакатлар орасига ҳам адоват солмоқда.Шунингдек, қимор ҳам зарари кўп иллатдир. Айниқса, кишилар ўртасига адоват ва ёмон кўришлик солиши ҳаммасидан ўтиб тушади. Буни содда мантиқ ҳам кўрсатиб туради. Ютқизган қиморбоз ўзидан бир дақиқа ва бир ҳаракат ила катта ёки оз миқдордаги маблағни ютиб олган қиморбозни ҳеч қачон яхши кўрмайди ёки унга ўзини дўст санамайди. Қиморнинг орқасидан чиққан жанжаллар, душманликлар, ёмон кўришлар, қотилликлар ҳақида ҳар доим эшитиб турамиз.Аллоҳ таоло бу икки нарсани–хамр ва қиморни «ифлослик ва шайтоннинг иши», деб атамоқда. Аллоҳ Ўз бандаларига меҳрибон бўлгани учун уларни ифлослик ва шайтоннинг ишидан қайтаради. Нопок таомларни зарарли бўлгани учун ҳаром қилганидек, ифлос ишларни ҳам бандаларига зарарли бўлгани учун ҳаром қилади.Ушбу ояти каримада зикр қилинган ароқ билан қиморнинг зарарларидан иккинчиси–улар одамларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсиши. Бу маълум ва тушунарли ҳол. Ароқхўрнинг ароқ ичишининг ўзи Аллоҳни эсламаслигига далил. Ичиб маст бўлиб олгандан кейин эса, умуман эсга олмайди. Намоз ҳам, бошқа ишлар қатори, ароқхўрнинг эсидан чиқади. Шунингдек, қиморга берилиб кетган қиморбоз Аллоҳнинг зикрини ҳам, намозни ҳам унутади. Бу нарса ароқ ва қимор келтирадиган зарарларнинг энг каттасидир. Бошқа жиноятлар шу унутишдан келиб чиқади.Ароқхўр халқларнинг вакиллари ароқдан фазилат топмоқчи бўладилар: «Бу дунёнинг ғам-ғуссаларини унуттиради, бир оз бўлса ҳам, бўшашиб, ўша ғамлардан, аламлардан узоқлашиш имконини беради», дейдилар.Исломда бунга масъулиятдан қочиш, ғам-ғусса устига яна ғам-ғусса қўшиш деб қаралади. Албатта, биров ароқни ичиб, маст бўлиб, ғам-ғуссасини унутгани билан, ҳушига келганда ғам-аламлардан қутулиб қолмайди. Балки аввалги ғам-ғуссаларига ароқхўрлик туфайли келган ғам-ғуссалар қўшилади. Исломда ҳаётнинг ғам-ғуссаларини улардан қочиш билан эмас, балки уларга қарши курашиш билан муолажа қилинади. Мусулмонлар қийинчиликларни енгиб ўтишда доимо Аллоҳ таолодан ёрдам сўраган ҳолларида иш олиб борадилар. Ҳамиша Аллоҳ таолонинг зикрида бўладилар, намозни канда қилмайдилар. Аллоҳнинг зикри ва намоз дунёдаги барча ғам-ғуссаларни тўкиб-соладиган, уларни ҳал қилишда, улардан холос бўлишда ҳақиқий ёрдамчи бўлмиш Аллоҳдан мадад сўрайдиган энг қулай фурсатдир. Бундай қулай фурсатни ароқ ичиш, қимор ўйнаш билан қўлдан бой бериш катта бадбахтликдир.Ароқхўрликка қарши гапирсанг, баъзилар: «Сенинг ишинг нима? Ичса, ўзининг пулига ичибди. Зарар кўрса, ўзи кўради», дейишади.Исломда бундай фалсафа йўқ. Мусулмон одам фақат ўзи учун яшамайди. У ўзидан ташқари оиласи, қариндош-уруғи, жамияти, қолаверса, бутун инсоният олдида масъулиятли шахс ҳисобланади. Энг муҳими–Аллоҳнинг олдида масъулиятлидир. Шунинг учун ҳам у, аввало, ўз жони олдидаги масъулиятни ҳис этиб, ароқ туфайли молу мулкини, соғлиғини ва обрўйини йўқотиш билан ўзини қийнамаслиги керак. Шунингдек, оиласини ҳам қийнашга ҳаққи йўқ. Оилани боқиб, кийинтириб, яхши жой билан таъминлаб, унинг обрўйини ҳимоя қилиш ўрнига, топганини ичиб, етмаса, оиланинг бошқа аъзолари топган унча-мунча маблағни ҳам сарфлаб, уларнинг обрўйини тўкиш катта жиноят ҳисобланади. Шунингдек, қариндош-уруғлар ҳам ундаги ҳақларидан бебаҳра қолмасликлари керак.Ароқхўр киши жамият унга яратиб берган имтиёзлардан фойдаланса-ю, ўзи унга хизмат қилиш ўрнига, тирик тавон бўлиб, ногиронлик нафақаси сўраб турса, шунда ҳам ароқхўрлик «ўзининг иши» бўладими?!Ароқхўрнинг Аллоҳ таоло олдидаги масъулияти ҳақида ҳар қанча гапирсак шунча оз. Қисқа қилиб айтганда, ароқхўр умуман Аллоҳни унутган одам бўлади. Бунақа одам ҳақида қандай қилиб, «ичса ўзининг пулига ичибди, зарар кўрса, ўзи кўради», дейилади?!Булар оддий фуқаронинг ароқхўрлиги ҳақидаги гаплар. Энди агар ароқхўр масъул одам, вазифадор ёки ҳоким бўлса, нима бўлади? Ароқни ўз пулига эмас, халқ пулига ичса, порага олган пулига ичса, ҳаромдан топган, бировнинг ҳақидан юлиб қолган маблағига ичса-чи? Унда жиноят бир неча чандон кучаяди ва зарарлар ҳам шунчалик кўпаяди. Табиийки, Аллоҳнинг олдидаги гуноҳлар ҳам шунга яраша бўлади.Ушбу икки оят Қуръони Каримдаги хамр ҳақидаги сўнгги оятлардир. Бу ерда унинг батамом ҳаром эканлиги баён қилинган.Хамр ҳақидаги оятлар тўрт марта, босқичма-босқич бўлиб тушган. Биринчи бор Наҳл сурасидаги олтинчи-еттинчи оятда нозил бўлган. Бу оятда, хурмо ва узум меваларидан яхши ризқ ва маст қилувчи нарса олиниши айтилгандир. Бунда маст қилувчи нарса, яъни, хамр яхши ризққа қарши қўйилган, унинг ёмон нарса эканига ишора этилган. Тушунадиган одамлар буни дарров тушуниб олганлар.Хамр ҳақидаги иккинчи оят Бақара сурасидаги икки юз ўн тўққизинчи оят бўлиб, унда одамлар хамр ва қимор ҳақида сўрашлари ва уларда ҳам фойда, ҳам зарар борлиги, зарарлари фойдасидан кўплиги, уларда катта гуноҳ борлиги айтилади.Учинчи босқичдаги оят эса, Нисо сурасидаги қирқ учинчи оятдир. У оятда мусулмонларга маст ҳолда намоз ў

Топ рейтинг www.uz Openstat