Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Чилла Ёсин қилиш тартиби

13:54 / 20.12.2023 | 11_33 | 1214

Ассалому алайкум! Аёлимни мунтазам бош оғриқи қийнагани сабабли масжиддаги домлага дам солдириш учун олиб боргандим. Улар аёлингни ичида жин шайтонлар бор, чилла ёсин ўқиб дам солиш керак дейишди. Ҳўп деб уларга айтилган вақтда олиб бордим. Аёлим ҳомиладор эканлиги сабабли уни қулоғига малум бир сураларни ўқиб дам солдилар. Мени эса ётқизиб қўйиб кичкина хивчин таёқча билан савалашди. Шу қадар тинимсиз савалашганидан баданимда жуда кучли оғриқ бўлди ва ўрни қизариб ҳам қолди. Сабабини сўрасам ичингдагиларни чиқариш учун дейишди. Чилла Ёсин ўқишни тартиби шундай бўладими? Қулоғимга бир мартагина Ёсин сурасини ўқишди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бош оғриғи қийнаётган бўлса аввало мутахассис шифокорлар кўригига бориш керак. Ҳар нарсани жин-шайтонлардан деб билавериш тўғри эмас. Шифокорлар бош оғриғи сабаби нимада эканини топа олмасалар ана ўшанда мутахассис руқиячиларга учрасангиз бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat