Ассалому алайкум! Мен 4 илда давомида бир қиз билан гаплашиб келдим гаплашишни бошлаган пайтда шу қизни ўзим кўз қулоқ бўлиб уйланаман деб мақсад қилган эдим ва албатта шундоқ олиб юрдим ҳам. 1 йил гаплашганимдаёқ қизни онаси вафот этиб қолди лекин тириклик чоғида гаплашишимизни билар эди вафотидан кейин орадан бир неча кун ўтди 40 чиқди қиз билан кўришдим далда бердим гаплашдим ва қиз менга чидай олмаямман мен ҳам ўзимни ўлдираман онамни орқасидан кетаман деган гаплар қилишни ҳар кунига сиқилишни бошлади, ва мен шунда барча ишимни ташлаб қизни овутиш мақсадида унга далда бўлиб доим ёнида бўлдим кундузлари, қиз оилада битта қиз ва оғил бола укаси бор, дадаси доим ишда кечаси келади укаси ҳам оғил болга бўганлиги учун кўчада юради доим, қиз кўпроқ ўзи қолар эди шу пайтда телефон орқали яна қизни кайфиятини кўтариб қисқа қилиб айтганда 6 ой давомида қизни яна бу ҳаётга қизиқишларини уйғотдим ва ҳозирги давргача гаплашиб келдим, ўша биринчи бор гаплашишни бошлаганида айнан шу пайтларни мақсад қилиб уйланаман деган эдим ва шу вадамни бажариш учун совчи жўнатдим уйига, афсуски қизни отаси бермайман деди 3 марта сабабсиз, кейин 4 -марта онаси вафот этаётганда васият қилиб кетган берманг шун болага деган сабабни кўрсатди, бу сабабга мен ҳам қиз ҳам ишонмадик, чунки онаси тириклик чоғида билар эди биз бир биримизни яхши кўришимизни гаплашишимизни. Энди эса отаси қарши бўлятти бермайман мен васиятни бажараман деб, ваҳоланки лекин қиз ҳам мен ҳам бир биримизни яхши кўрамиз ҳамма рози фақат отаси рози эмас. Шу васиятга амал қилиш қанчалик тўгри ёки нўтўғри шу саволимга аниқ жавоб берсайлар?
– Ва алайкум ассалом! Ўша қиз билан ҳар қандай алоқаларни тўхтатинг. Қилган шунча ношаръий алоқаларингиз ва суҳбатларингиз учун тавба қилинг. Отаси бермайман деган бўлса ҳеч қанақа васиятсиз ҳам бермасликка ҳаққи бор. Валлоҳу аълам!