Ассалому алайкум! Фарзандни она 2 ёшгача эмизмоқчи бўлсаю, отаси қаршилик қилиб, хеч бир сабабсиз эмизишига қўймаган бўлса бунинг жавоби қандай бўлади, онада хеч қандай касаллик йўқ?
– Ва алайкум ассалом! Ота-она иккиси биргаликда маслаҳат ила шуни истасалар ва бунда болага зарар етмаса сутдан ажратишларига монелик йўқ. Аллоҳ таоло "Бақара" сураси 233-оятида айтади:
«Агар ўзаро рози бўлиб, маслаҳатлашиб, сутдан ажратишни ирода қилсалар, икковларига гуноҳ йўқ».
Яъни агар ота билан она ўзаро маслаҳат қилиб, рози бўлиб, болани икки йилдан оз ёки кўп муддатда сутдан ажратмоқчи бўлсалар, гуноҳи йўқ, бу ўзларининг ишлари. Фақат боланинг фойдасини кўзласалар бўлди. Шу билан бирга, турли ҳолатлар ҳам бўлиб туради. (Тафсири ҳилол). Валлоҳу аълам!