Ассалому алайкум! Менинг отам юк машинаси хайдовчиси бўлиб ишлайди. Менинг ёшим 21-да мен отамнинг харом пул топишини кўп гувохи бўлганман отам бази базида ишхонада ўғирлик қилиб туради. Бундай вазиятда мен фарзанд бўлиб қандай йўл тутишим керак?
– Ва алайкум ассалом! Отангизга хушмуомалалик билан бу ишнинг ҳаром эканини бир бора эслатасиз. Гапингизни қабул қилиб ўзини ўнглаб олса жуда яхши. Агар натижа бўлмаса унинг ҳаққига дуо хайр қилишдан уёғига ўта олмайсиз. Ўша сиз билган ҳақ эгаларининг ҳақларини ўзингиз тўлаб, рози қилиб қўйинг. Валлоҳу аълам!