- Бизнинг таржимамиз чиққани йўқ. Чиқармоқчи ҳам эмасмиз. Бизнинг тушунчамиз бўйича бу каби таржималар фойда бериши қийин. Тафсир бўлиши керак. Биз тафсир доирасида Қуръони Карим маъноларини рус тилига таржима қилиб қўйганмиз Уни “Тафсири Ҳилол” таржимасига қўшиб чиқариш режамиз бор. Ҳозир “Тафсири Ҳилол”нинг муқаддимаси ва ўттизинчи пораси босмахонада дуо қилиб туринглар. Тезда чиқиб қолади.