Ассалому алайкум! Устозлар бу саволди беришим ўзи ғалатироқ мен 2 ўтни орасидаман. Онам ва аёлим. Онамни ёмон демиман. Аёлими ёмон демиман яхши ҳам демиман. Шунга маслаҳатингиз керак. Аёлим оғриганини мен биламан. Чунки кечаси бирга мен ётаман онамлар билмеди чунки аёлим уйдагиларга ёмон кўринме деб кундизи ўзини тутиб юришга ҳаракат қилади. Бунга сабаб янги уйланган пайтимда аёлим бир икки оғриганда онамлар пичинг гаплар гапириб ате қиляпсан деган манода гапиришган шунга аёлим қўрқади оғрияпман дегани. Аёлим масжид ноибини қизи лекин бунга яраша эмас тўғриси. Сабаб менга кўп гап қайтаради тўғри бунда айб ўзимда бўлиши мумкин бошида бўш қўяган бўлсам керак лекин бўш қўйиб қанде холатда дунёвий ишларди қилмаса умуман сўкмаганман шу холатда бўш қўйган бўлишим мумкин. Мана синглисини чиқаришди тўйдан икки кун олиб бориб қўйдим борибла у ерди ҳавоси ёқмасдан оғриб қолди кечаси докторга боришибди тўй куни аёлимни отаси олиб кетинг бу ерди ҳавоси ёқмаяпти деб айтганди мен аёлимга айтсам кетмиман деб туриб олди. Тўғриси коп аёлимни конглига қареман чунки Пайгамбаримиз айтган ҳар бир муслима қиз менинг қизим деб шунинг учунҳам аёлимни конглига қареман. Ўша куни докторга олиб бориб 3 кунлик уколларини олиб бердим 3 кундан кегин келсенг бошқа яхши докторга корсатаман деб хўп деди лекин келадиган куни онаси тел қилиб жўнатолмиман деб жўнатгиси келмади мен олиб келаман десамҳам онам билан гаплашиб шунақа огрияпти жонатолмиман деб онамдан руҳсат олди. Аёлим билан ўзини онаси қиляткан коп ишларди Отаси билмеди. Тан оламан бизнинг уйда пичинг гаплар кесатиқ гаплар жуда коп аёлимга коп айтаман сабр қил аллоҳ сабр қилувчилар билан бирга деб Мана аёлим огрияпти 2 кун олдин келиши керак эди аслида лекин қайнонам тел қилиб жўнатмади мен тел қиляпман қандедир оиласидагилар аёлимни менга қарши қиляткандек туюляпти мени гаплаштиришмаяпди ухлайàпди телди олиб кочага чикетгандим деб баҳоналар илишяпди аёлимиҳам муомиласи ўзгаргандек туюляпти. Менга маслаҳатингиз керак онам билан аёлимни орасини қандай ислоҳ қилай. Аёлимга уни онасига қанде тушунтирай эрди гапи ота онаникидан устунлигини. Мен ношарий буйруқ бермиман фақат қуйидаги айтганларим бўйича. Оиламдаги кесатиқ пичинг гапларди йўқотиш учун нима қилай. Аёлим билан орамиздаги муносабатни аввалгидек бўлиши учун нима қилай?
– Ва алайкум ассалом! Ушбу вазиятда аёлингиз ва унинг қариндошлари нима учун сиз билан бундай муомалада бўлишаётгани, мақсадлари нима эканини билиш керак. Агар шунчаки ажраштириш ниятлари бўлса ҳеч нарсага қарамай аёлингизли уйингизга олиб келинг. Агар унга зулм қилаётганингиз учун сиздан узоқ бўлгиси келаётган бўлса ўзингиздаги ўша нуқсонни ислоҳ қилишингиз керак. Хуллас, масалангизни ҳал қилиш учун атрофлича суҳбатлашиш керак. Бирор ердаги аҳли илмга учраб, маслаҳат олинг. Валлоҳу аълам!