Ассалому алайкум! Инсон қўлига кўп миқдорда суперклей тўкилиб кетса ёки кўп миқдорда ёпишиб қолса суперклейни бирданига кетказишни иложи бўлмаса терига ва тирноқларга жудаям қаттиқ ёпишиб кетган бўлса харакат қилиб тозаласа хам қанчадир қисмини бирданига кетказишни иложи бўлмаса тахорат қилиб шу холда намоз ўқилаверадими?
– Ва алайкум ассалом! Елим (клей)ни кетказиш учун мўлжалланган воситалардан фойдаланиб уни кетказади, сўнгра таҳорат олади. Агар бирор восита уни кетказа олмаса ва бунинг ягона йўли клейни тери билан кўчириб олиш бўлса ўз ҳолида таҳорат олиб намоз ўқийверади. Валлоҳу аълам!