Ассалому алайкум! Мен хижомачилик билан шуғулланаман. Хижомадан чиққан қон медицина томондан Б тоифадаги (эпидемиологик ховфи бор) чиқиндилар қаторига киради ва уни утилизация қилиш учун махсус печда ёқиш лозим бўлади. Бир домла акамиз инсон танасидан чиққан соч, тирноқ, шу қатори қони хам тупроққа кўмилади, ёқиш мумкин эмас дедилар. Бундай холатда қандай йўл тутишим керак?
– Ва алайкум ассалом! Ёқишдан бошқа йўл билан уни зарарсизлантириш имкони бўлса шундай қилиб, сўнгра кўмиб юбориш афзал. Имкони бўлмаса ёқишнинг зарари йўқ. Валлоҳу аълам!