Ассалому алайкум! Ман ҳозирда Россияда шафёрлик килиб ишлаб юраман. Бошқа хунарим йўк. Ҳозир бу ерда ўзимизни хайдовчилик гувохномаси ишлашга ўтмай қолди. Мен хайдовчилик гувохномасини шу ерникига алмаштиришга документ топшириб ҳамма шаблонларидан ўтдим. Биргина машинани ҳайдаб ўтадиган жойидан ўткизмаяпти. Бу ерда пул бермасак ўткизмас экан. 3-марта озгина бохона килиб интихомдан ўтқизишмияпти. Ҳозир иш излаб юрибман. Пул бериб олмасам бўлмайдиган вазиятда турибман, шунга нима килишни билмай сизга мурожаат килаётган эдим. Ҳозир шу гувохномани олсам пора бериб кейин топаётган пулларим ҳаром бўлиб колмайдимикин фарзандларимни ризқини ҳаромдан топиб кўймайманми деган ўй билан сиздан тўғри йўл кўрсатишингизни сўрайман.
– Ва алайкум ассалом! Ҳақиқатда имтиҳонни ижобий топшира олган бўлсангизу фақатгина сиздан пул таъма қилиб йиқитишаётган бўлса уларнинг устидан тегишли жойларга шикоят қилинг. Валлоҳу аълам!