Ассалому алайкум! Мен Россияда ишлайман Алхамдулиллах намазларим ўз вақтида ўқиман, бомдод намози муслим тақвими бўйича тоғда яъни 03:19да бошланади мен щу вақт бўлиши билан ўқип оламан менга 2 ракат суннатди биринчи ўқи кейин озро вақтдан кейн где-то 20 минутдан кейн 2 ракат фарзди ўқи дейишди. Қайси вақтда ўқисам бўлади? Хаёлан ўзим билган вақтда ўқияпман, шунга ойдинлик киритсангиз
– Ва алайкум ассалом! Намозни кирган вақтидан то чиқиб кетгунича ўқиб олсангиз бўлди. Яқинингиздаги масжидга борсангиз кириш ва қазо бўлиш вақтларини тушунтириб беришади. Валлоҳу аълам!