Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Инсон билан инсон ўртасидаги ҳақлар

17:09 / 16.09.2022 | Islom | 562

Ассалому алайкум! Инсон бу ҳаётда яшар экан ўзи хоҳлаган ва хоҳламаган, билган ва билмаган тарзда (1) бошқа инсонлардан қарздор бўлиши, уларни хафа қилиб қўйиши, ғийбат, туҳмат умуман ҳаммаси ёки аксинча (2) унинг ўзидан кимлардир қарздор бўлиши, хафа қилган бўлиши, ғийбат, туҳмат ва бошқа инсон билан инсоннинг ўртасидаги гуноҳ ишлар бўлиши мумкин. Саволим шундан иборатки юқоридаги 2-ҳолат бўйича, Аллоҳим розилигинг учун ҳамма инсонлардан розиман дейишлик ва рози бўлишлик қанчалик тўғри. Ва агар бу тўғри бўлса 1-ҳолат бўйича бу инсоннинг ҳисоб китоби қанақа бўлади яъни инсон билан инсон ўртасидаги ҳақлари.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Охират кунида бандаларнинг бир-бирларидаги ҳақи зарра миқдорича бўлса ҳам ундириб берилади. Сизнинг зиммангизда кимларнинг ҳақи қолиб кетган бўлса барчаларини топиб, розиликларини олинг. Билмаслик узр бўла олмайди. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَتُؤَدَّنَّ الْحُقُوقُ إِلَى أَهْلِهَا يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُقَادَ لِلشَّاةِ الْجَلْحَاءِ مِنَ الشَّاةِ الْقَرْنَاءِ. رَوَاهُمَا مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, қиёмат куни ҳақларни ўз аҳлига адо қилинур. Ҳаттоки, шохли қўйдан шохсиз қўйга ўч олиб берилади», дедилар».
Иккисини Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бу дунёда баъзи бир ёмонлар ўз ёмонлигининг баъзисининг жазосидан қутулиб қолиши мумкин. Аммо қиёмат куни ҳеч бир ҳақ зое бўлмайди. Ҳар бир нарса ўз ўрнини топиши муқаррар. Бунда фақат одамлар орасидаги ҳақ-ҳуқуқларгина эмас, балки барча махлуқотлар орасидаги ҳақ-ҳуқуқлар ҳам ўз эгасини топадилар.
Ҳаттоки бу дунёда ўзининг шохи борлигидан фойдаланиб, шохсиз қўйни сузган қўйдан ҳам ўч олинади. Бас, шундай экан, одам болалари ҳам ўзларининг «шох»ларини ишга солиб, ўзгаларнинг ҳаққини поймол қилишга урина кўрмасинлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat