Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз бўлиб қолдимми

11:07 / 13 январь | Durdona Yunusova | 4384

Ассалому алайкум! Мен савдо билан шуғулланаман. Менга 5 ой аввал вилоятдан мижозим шкоф заказ қилган ва тўлов қилган эди. Маҳсулот мижозимга ёқмади ва менга қайтариб берди. Сотилганда пулини бераман дедим. Маҳсулот сотилди телефон номери мендан ўчиб кетган экан. Компаниядан номерларни очтириб қидириб топдим қўнғироқ қилсам телефони ўчиқ ижтимоий тармоқларга ҳам анча аввал кирган экан. Қайси вилоятдан эканини ҳам билмайман таксини ўзи жўнатган эди. Қидириб топа олмаябман. Бу қарздан қандан қутулсам бўлади. Бировнинг ҳаққи бўйнимда қолишидан қўрқаман. Мижозимнимг номидан эҳсон учун берай десам исмини ҳам билмайман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бор имкониятингизни ишга солиб ҳақдорни қидиринг. Ҳозирги даврда бирор инсонни топиш унчалик мушкул иш эмас. Ҳаракат қилсангиз бўлгани. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat