Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зарар бўлган нарсалар

12:21 / 16.12.2015 | bahtiyor shamsiev | 1520

Ассаламу алайкум! Устозлар, оятми ёки ҳадислигини аниқ эслолмаяпман "Сизларга барча зиён бўлган нарсалар ҳаром қилинди" дейилганини эшитгандим. Илтимос шуни ёритиб беринглар ва сигарет билан нос қайси далил ила ҳаром қилинганлиги ҳақида айтиб беринлар илтимос. Гап шундаки бир илмдан хабари бор ака “бу нарсалар ҳаром бўлмайди” деди. Уни айтишича халифа ёки амир “ҳаром” деб ҳукм чиқарса кейин ҳаром бўлармиш. Илтимос саволимга ёруғлик киритиб берсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 

https://islom.uz/maqola/1350

Халифа ёки амир “ҳаром” деб ҳукм чиқарса кейин ҳаром бўлади деган гап нотўғри гап.

1624. Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«Албатта, ҳалол очиқ-ойдиндир. Албатта, ҳаром очиқ-ойдиндир. Ва икковлари орасида шубҳали нарсалар бордир. У (шубҳали) нарсаларни одамларнинг кўплари билмаслар. Бас, ким шубҳалардан сақланса, дийни ва обрўси учун покланган бўлади. Ким шубҳаларга тушса, ҳаромга тушади. Бу худди қўриқхона атрофида (ҳайвон) боққан чўпонга ўхшайди. Ундан ўтлаб қўйиши турган гап. 
Огоҳ бўлинглар! Албатта, ҳар бир подшоҳнинг ўз қўриқхонаси бордир. 
Огоҳ бўлинглар! Албатта, Аллоҳнинг қўриқхонаси Унинг ҳаром қилганларидир. 
Огоҳ бўлинглар! Албатта, жасадда бир парча гўшт бордир. Қачон у солиҳ бўлса, жасаднинг ҳаммаси солиҳ бўлур. Қачон у бузуқ бўлса, жасаднинг ҳаммаси бузуқ бўлур. 
Огоҳ бўлинглар! Ўша нарса қалбдир», дедилар».(“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). 


Топ рейтинг www.uz Openstat