Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зам сура ҳақида

12:33 / 01.10.2019 | Хамидулло | 3956
Ассалому алайкум! Намозда зам сураларни ўқиш тартиби жавобларни ўқидим. Лекин Шайх хазратларининг "Мўминнинг меърожи" китобларида намозда Фотиха сурасидан сўнг Қуръондан билганича бирор сурани ўқилади дейилган. Ушбу китобнинг намоз бобида бирор жойда суралар Қуръонда ёзилиши бўйича кетма-кет ўқилиши шарт деб ёзилмаган. Шу масалага ойдинлик киритиб беринглар. Кўпчиликни қизиқтиради.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тартибга амал қилса яхши, аммо буни шарт деб қарамаслик керак. Ўша гап гап. Шарт бўлмагани учун китобда шарт деб ёзилмаган. Тартибсиз ўқилса ҳам намоз адо бўлаверади. Бу каби масалалардан муҳимроғига ўтайлик. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat