Ассаламу алайкум! Менинг онам ҳозир 63 ёшдалар. У киши пайғамбар ёши, тўй, мавлуд тўй қилмоқчи. Мен иккита қўй сўйиб шу мавлуд тўйига қўшиб хатна тўй қилмоқчи эдим. Бизнинг шу ишимиз тўғири бўладими? Тўйда мавлуд китобини ўқитмоқчимиз. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Жазакаллоҳу хойрон.
Ва алайкум ассалом! Устозларимиз ҳар бир ўтган куни, ойлари ва йиллари учун марсия ўқир эдилар. Фарзанд кўрган бўлсангиз қўй сўйиб, ақиқа қилинг. Қуръони Каримдан бошқа бирор китобни ўзини ўқилишининг эътибори йўқ. Мавлидларда ўқиладиган қасидалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига оид бўлиб, мақсад у зотнинг янада кўпроқ таниш, ҳаётларини ўрганиш ва у зот яшаганларидек яшашга ҳаракат қилишдир. Валлоҳу аълам.