Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар. Мен бева қизга уйланганман. У биринчи эри билан ажрашиб, алоҳида яшаганларига 1 йил бўлган. Ажрашган пайтида талоқ сўраганида, эри 3 талоқ берган. Кейинроқ у бола “талоқ нималигини билмасдан бердим” деган. Мен уйланишимдан аввал ўша одам билан гаплашиб яна талоқ беришини сўрадим. У ўз эрки билан берди. У одам талоқ берганидан кейин 2 хафтадан ўтиб, мен у аёл билан никоҳландим.
Саволим шуки: 1) Менинг никоҳим тўғрими ёки иддаси тугаганидан кейин бошқаттан никоҳдан ўтишим керакми?
2) Ёки ўша биринчи берилган талоқ, талоқ ҳисобланидими? Жавоб учин аввалам бор раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Эри уч талоқ берганидан кейин, сиз никоҳингизга олгунингча аёл уч ҳайз кўриб бўлган бўлса, никоҳингиз дуруст. Биринчи берган талоқ, талоқ ҳисобланади. Валлоҳу аълам.