Ассаламу алайкум, ҳурматли Устоз Шайх Ҳазратлари! Мени бир ҳолат қизиқтириб келмоқда. Маълумки биз мусулмонлар акса урсак алҳамдулиллаҳ деймиз. Энди худди шу ҳолат чет элда иш жараёнида, ён-верида одамлар турганида содир бўлса, акса урган одам атрофидагилардан кечирим сўраб қўяди. Бу ҳолатни ўзимизда ҳам баъзи жойларда кузатиш мумкин. Шунга саволим бу ҳолатда нима қилган яхши? Ҳолатга қараб атрофдагиларга “кечирасизлар” деб қўйиш мумкинми, албатта ҳамд айтгандан сўнг ёки ҳамдни ўзи билан кифояланиш етадими? Олдиндан раҳмат, ҳурматли Устоз.