Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бемор рўзаси

00:32 / 10.05.2018 | Akmal97 | 2671
Ассалому алайкум! Агар киши рамазон ойи рўзасини тутишга қийналадиган даражада касал бўлса, лекин савоб умидида ва ўлиб қолсам ҳам розиман деб рўза тутса ўз жонига қасд қилган бўладими? 2). Киши ўзини ҳаққини ундириш учун ёки ўзидан зарарни даф қилиш учун пора берса малъун бўлмайди дейиляпти. ДАН ходимларига пул бериш ёки ўқишда ўзининг соҳасига алоқаси бўлмаган фанга, пул бермаса ҳечам ёпа олмайдиган фанга пул бериш ўзидан зарарни даф қлишга кирмайдими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! 1). Тутиб кўриш керак. агар қодир бўлса давом эттиради, қодир бўлмаса рўзани очади ва қодир бўлганда ёки қишнинг қисқа кунларида қазосини тутиб беради. 

2). Аслида шариатга зид бўлмаган давлат интизоми учун чиқарилган қонунларга амал қилиш керак. Бу қонунларни бузиш мутлақо жоиз эмас.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat