Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қўл зиноси

18:07 / 21.10.2015 | Ahlyu sunna wal djamaa | 7605

Ассаламу алайкум! Излаш хизматидан фойдаландим, буни гуноҳ эканлигини билдим. Лекин саволимга жавоб топа олмадим. Сизлардан илтимос жавоб берсангизлар. Билмоқчи бўлганим бу гуноҳнинг оғирлиги қанчалик даражада ва жазоси қандай бўлади? Шуни билмоқчи эдим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=34112.0http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=33560.0

  أنس بن مالك قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : سبعة لا ينظر الله إليهم يوم القيامة ، ولا يزكيهم ، ولا يجمعهم مع العالمين ، ويدخلهم النار أول الداخلين ، إلا أن يتوبوا ، إلا أن يتوبوا ، إلا أن يتوبوا ، فمن تاب تاب الله عليه : الناكح يده ، والفاعل والمفعول به ، ومدمن الخمار ، والضارب أبويه حتى يستغيثا ، والمؤذي جيرانه حتى يلعنوه ، والناكح حليلة جاره  رواه  ابن الملق

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Аллоҳ таоло қиёмат куни етти нафар кишига қарамайди. Уларни покламайди ҳам, олимлар билан жамламайди ҳам. Уларни биринчилардан бўлиб дўзахга кирувчилар билан бирга дўзахга киргазади. Магар тавба қилсалар, магар тавба қилсалар, магар тавба қилсалар. Ким тавба қилса Аллоҳ таоло унинг тавбасини қабул қилади. Улар қўлига никоҳланган(қўл зиносини қилувчи), қилувчи ва қилдирувчи, ароқхўр, ота-онасини фарёд қилгунича ургувчи, қўшинсига лаънатлайдиган даражада озор берувчи ва қўшнисининг аёлига никоҳланувчи(ётувчи)” дедилар. (Ибни Мулаққин ривояти).

وَعَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم  قَالَ: سَبْعَةٌ يُظِلُّهُمُ اللهُ فِي ظِلِّهِ يَوْمَ لَا ظِلَّ إِلَّا ظِلُّهُ: الْإِمَامُ الْعَادِلُ، وَشَابٌّ نَشَأَ فِي عِبَادَةِ رَبِّهِ، وَرَجُلٌ قَلْبُهُ مُعَلَّقٌ فِي الْمَسَاجِدِ، وَرَجُلَانِ تَحَابَّا فِي اللهِ اجْتَمَعَا عَلَيْهِ وَتَفَرَّقَا عَلَيْهِ، وَرَجُلٌ طَلَبَتْهُ امْرَأَةٌ ذَاتُ مَنْصِبٍ وَجَمَالٍ فَقَالَ إِنِّي أَخَافُ اللهَ، وَرَجُلٌ تَصَدَّقَ فَأَخْفَى حَتَّى لَا تَعْلَمَ شِمَالُهُ مَا تُنْفِقُ يَمِينُهُ، وَرَجُلٌ ذَكَرَ اللهَ خَالِيًا فَفَاضَتْ عَيْنَاهُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا أبَا دَاوُدَ

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло етти кишини Ўз соясидан бошқа соя йўқ Кунда соясига олур: одил имом, ўз Роббиси ибодатида ўсган ёш, қалби масжидларга боғлиқ киши, Аллоҳ йўлида бир-бирини яхши кўриб, Аллоҳ учун жам бўлиб, Аллоҳ учун ажрашадиган икки киши, мансаб ва ҳусн-жамол эгаси бўлган аёл ўзига чақирганда «Мен Аллоҳдан қўрқаман» деган одам, садақани махфий қилиб, ҳатто ўнг қўли қилган садақани чап қўли билмай қолган одам ва холи қолиб, Аллоҳни эслаганда кўзидан ёш оққан одам», дедилар». Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.Шарҳ: Аллоҳнинг соясидан ўзга соя йўқ Кун – Қиёмат кунидир. Қиёмат кунида иссиқ шиддатли бўлиб, ҳамма ўзи учун соя излаб қолади. Ўшанда Аллоҳнинг соясидан ўзга соя бўлмайди. Аллоҳнинг соясига эса ҳамма ҳам ўзини ололмайди. У Зот Ўзи хоҳлаган бандаларинигина Ўз соясига олур. «Ўз Роббиси ибодатида ўсган ёш». Инсоннинг ёшлигида қилган тоат-ибодати алоҳида таҳсинга сазовордир. Қариб, ҳеч нарсага ярамай қолганида ноилож ўзини ибодатга уриш бир бошқа, ёшлик ғурурини енгиб, турли орзу-ҳавас ва шаҳватларни, ҳавойи нафсни енгиб, тоат-ибодатни мукаммал қилиш бир бошқа! Ҳақиқий қаҳрамонлик аслида мана шудир. Асл тақводор, асл парҳезкор киши ёшликдан ҳалол ва тоат-ибодат ила ўсган одамдир. Ёшлигида қилганини қилиб олиб, қариганда сўфи бўлиб олганларнинг тақвоси ямоқ тушган чопонга ўхшайди. Шунинг учун ҳам Исломда ёшликдан тоат-ибодат билан улғайишга катта аҳамият берилади, болаларни балоғатга етмай туриб, ибодатга ўргатишга тарғиб қилинади. Ушбу ҳадиси шарифда ёшлигидан Аллоҳнинг ибодати ила вояга етган кишиларга қиёмат куни Аллоҳнинг соясидан жой ваъда қилиниши ҳам бежиз эмас. Демак, Қиёмат куни – Аллоҳнинг соясидан бошқа соя йўқ куни Аллоҳ таолонинг соясидан жой олишни хоҳлаганлар ёшлик чоғлариданоқ Аллоҳнинг ибодатини канда қилмай борсинлар. Ота-оналар фарзандларига яхшиликни раво кўрсалар, уларни ёшликдан Аллоҳнинг ибодатида ўстирсинлар. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat