Ассалому алайкум! Ҳурматли "Зикр аҳлидан сўранг ҳайъати". Мен ҳозирда бир қариндошимникида яшайман. Қариндошим ҳозирги кунда молиявий жиҳатдан қийинроқ аҳволга тушиб қолганлиги сабабли, мен унга озроқ миқдорда рўзғорни юритиш учун пул(қарз) бериб турдим. У қилган бозорликларини мен танаввул қилсам, мен еган таомларим ҳалол бўладими? Яъни аввал қарз бериб, қарздорникида ҳам яшаб, (бепул) ҳам таом танаввул қилсам рибо бўлиб қолмайдими? Пулни қисман ёки тўлиқ қайтариб олишим жоизми? Саволни тўғри бердим деган умиддаман, жавоб учун олдиндан ташаккур!
Ва алайкум ассалом! Агар баъзи бир қисмини кечиб юборсангиз инсофдан бўлади. Шунда еганингиз шубҳадан холи бўлади. Валлоҳу аълам.