Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ўқилмайдиган вақтлар

16:56 / 20.10.2015 | Muhammad FMM | 3872

Ассаламу алайкум! Шом вақтидан қанча аввал намоз ўқиб бўлмайди?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Асрнинг икки вақти бўлиб, бири мастаҳаб, иккинчиси макруҳдир. Мустаҳаб вақт асрнинг фарзини адо қилинганидан кейин қуёш нури айланасининг ичига қайтгуничадир(яъни қуёшга тик қараганда қуёш кўз нурини олмайдиган вақт). Ундан қуёш ботгунича макруҳ вақтдир. Макруҳ вақтгача қазо қилинган фарз намозларини адо қилса бўлади. Ундан кейин жоиз эмас. Лекин ўша куннинг аср намозини ўқувчи одам қуёшнинг ярми ботиб, ярми қолган бўлса ҳам асрни ўқийди. Нафл ўқувчи эса асрни фарзини адо қилгач шом вақти киргунича нафл ўқиши жоиз эмас. Асрнинг мустаҳаб ва макруҳ вақтида жаноза ҳозир бўлса ёки сажда оятини тиловат қилинса, иккисини ҳам адо қилиш жоиздир. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat