Ассалому алайкум! 2 та китобда оятул курси 2 хил ёзилган. Бирида ЛА ТАХУЗУХУ ВА МА ФИЛ АРД бирида эса ЛА ТАХУЗУХУ ВА МА ФИЛ АРЗ деб ёзилган. Қайси тўғрироқ ва оятул курсининг Қуръондаги номини айтиб юборсангизлар. Раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Уламоларимиз Қуръонни ажамий тил ҳарфларида ёзишни Қуръонни таҳриф(ўзгартириш) даражасидадир – деганлар. Чунки ажам тилларида араб тилидаги ҳарфларнинг ҳаммаси ҳам топилавермайди. Бу эса араб тилидаги қайси бир ҳарф ўрнига бошқа ҳарфни истеъмол қилишга олиб келади. Мустақиллигимизнинг аввалги йилларида омманинг ҳолатини назарда тутиб баъзи бир устозларимиз бунга рухсат бергандек ҳам бўлишган эди. Кейинчалик илм воситалари ривожланиб кетганлиги туфайли “жоиз эмас” деган асл ҳукмга қайтди. Араб тилидаги “ض” ни ўзбек тилида ҳам, рус тилида ҳам ўрнини босадиган ҳарфнинг ўзи йўқ. Шунинг учун кимдир унинг талаффузига эътибор қаратган ҳолда “д”ни кимдир “з”ни, кимдир эса иккисининг аралашмасини ёзишга уринади. Оятдаги ҳарфни қандай эканлигини Қуръон мутахассисининг оғзидан эшитиш керак. Валлоҳу аълам.
http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=25898.0
http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=28733.0