Ассаламу Алайкум Шахй Ҳазратлари Сизга ва Бизга ва Барча Мо'мин Мусулмонларга Оллоҳдан Хидоят ва Тақво Тилаган ҳолда Сизга Ушбу Саволимни бераман.барчамизга Ма'лумки Жум'а намозидан кейин ҳамма бир бирини табриклайди бу қандай амал ва қаерда ва қачондан бери ишлатилади? Саволдаги хатолар учун сиздан узр со'райман! Жавоб учун олдиндан рахмат! Қилаётган ишларингизни Оллоҳ О'з даргоҳида қабул қилсин! Амин
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бу жумъа намозида иштирок қилган мусулмонларнинг ўзлари қилиб юрган нарса. Унинг ҳақида алоҳида шаръий кўрсатма йўқ. Истаган қилган, истамаган қилмаган.