Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен сизни бир савол билан безовта қиляпман. Ғуслда таҳорат қилиш суннат амал. Киши агар ғусл қилганда суннатларини бажармаса, ғусли таҳорат ўрнига ўтадими? У таҳоратни фарзи "бошга масх тортиш"ни бажармаган бўладику?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Таҳорат ўрнига ўтади. Бошдан сув қуйганида бошга масҳ тортиш фарзи адо бўлади. Валлоҳу аълам!