Ассалому алайкум! Жамоат намозига улгуриб келган одам имомни саждада ёки аввалги қадада топса, такбирни айтиб қулоқ қоқиб тикка турган ҳолатда имомни кутиб олиши мумкунми ёки уларга қўшилиши шартми? Саволдаги ҳато ва камчиликлар учун узр сўрайман. Жавобингиз учун каттадан катта раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Имом сажда ёки қаъдада топса такбирни айтиб сано ўқийди. Сўнг имомга қўшилиб кетади. Мабодо тик турган ҳолатда имомни кутиб турса ҳам намози бузилмайди. Шу ўринда кейин келган кишининг сано ўқиши ҳақида маълумот берсак. Кеч қолиб келган киши икки ҳолатда яъни имом жаҳрий қилаётган вақтда ҳамда рукъуда турган ҳолда келса, такбирни айтиб сано ўқимайди. Бошқа барча ўринларда такбир айтиб намозга қўшилганида сано ўқийди, сўнг имомга қўшилиб намозни адо қилади. Валлоҳу аълам.