Ассалому алайкум! Поччам сабзавот махсулотлари билан савдо қилади. Яқинда мендан минг доллар савдога пул тикишимни сўради ва қилган фойдасидан ўн фоизини бир айланма савдодан чиқариб беришини айтди. Мен бошқа хеч нарсага аралашмадим уч ой мобайнида учюз доллар олдим. Келишувимиз бўйича агар зарарга кирса мен 5 фоизини қоплаб беришга келишган эдим хозирча зарар курмадик лекин зарарга кирадиган бўлсак униям ўн фоизига келишишим керакми ё ўзи айтганидек беш фоизи жоизми умуман ишна аралашмай фақат пул тикиб шерик бўлиш мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! Бир тарафдан фақат маблағ бошқа тарафдан эса фақат меҳнат бўлса бу музораба ҳисобланади. Фойда келишилган нисбатларда (сизнинг ҳолатингизда сизга 10%, поччангизга 90%) тақсимланади. Зарар барчаси пул эгасининг (бу ҳолатда пул эгаси сизсиз) зиммасига тушади. Пулни айлантирувчи эса фақат меҳнатига куяди. Музораба ҳақида ушбу мақоладан тўлиқ маълумот олинг: https://fiqh.uz/maqola/317 Валлоҳу аълам!