Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Али розияллоҳу анҳу

16:48 / 09.08.2015 | Sardor Niyazov | 2720

Ассалому алайкум! Кеча бир китобда “Али розияллоҳу анҳу Хадижа розияллоҳу анҳо онамиздан кейин ва саҳоба Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан аввал иймон келтирган, лекин отасидан қўрқиб иймонини ошкора қилмаган”, дейилган экан. Шу маълумот ҳақиқатга қанчалик яқин. Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга биринчи бўлиб иймон келтирган саҳоба Хадижа онамиз экани ҳақида барча уламолар якдилдир. Аммо у кишидан кейин Абу Бакр, Алий ва Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳумларнинг иймон келтириш тартиблари ҳақида эса ихтилоф бор, яъни ҳар хил маълумотлар мавжуд. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat