Ассаламу алайкум! Инша Аллох яқинда учинчи фарзандимиз дунёга келиш арафасида. Аллоҳ ўғил ёки қиз фарзанд насиб қилишига қараб исмини шариатимизга мувофиқ қилиб қўйиш ниятидамиз. Аммо олдинги 2 фарзандларимига қўйилган имслар ҳақида сўрамоқчи эдим. Яъни ўғлимизга Илҳомжон деб, қизимизга Моҳинур деб исм қўйганмиз. Шу қўйилган исмлар ҳақида фикрларингизни билмоқчи эдим. Агар ўзгартириш керак бўлса инша Аллоҳ ўзгартирамиз. Олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло Ўзининг дўстларини ҳидоятга бошлаш ва қалбларни ҳотиржам қилиш учун уларнинг қалбига солувчи нарсани “илҳом” дейилади. “Моҳинур” дегани форс тилида ойнинг нури дегани. Валлоҳу аълам.