Ассаламу алайкум! Муҳтарам Зикр аҳли Аллоҳ сизлардан рози бўлсин! Акам банкдан субсидия орқали кредитга пул олиб парник солган. Унда бодринг, помидор сабзавотларини етиштириб чиқаради. Акам яқин кунлардан бошлаб 5 вақт намоз ўқишни бошлади. Мен ўзимни закот пулимни акамга берсам, у киши кредитини тўлашга ишлатса бўладими? Кредитга пул олиш мумкин эмаслиги ва унга қатнашган одамларнинг ҳаммаси гунохкор бўлишади деб эшитганман. Шундай қилсам тўғри иш қилган бўламанми?
Ва алайкум ассалом! Ўша эшитганингиз тўғри. Валлоҳу аълам.