Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот

14:35 / 04.04.2022 | alisherxon iskandarov | 878

Ассалому алайкум! Мен ўтган рўзада ният қилиб закот пулини олиб алохида қилиб қўйдим. Сабаби, бир етимни уйлантириб қўйиш эди. Олдиндан берсам ишлатиб қўяди. Шу сабаб тўйи бўлгунича ўзимда турса, тўйда харажатларни кўтарсам деб эдим. Тўй бу рўзагача бўлмади. Худо хохласа бу йил рўзасидан кейин бўлиши керак. Ана шу алохида турган пулни яна бу йил келаётган рўзада яна бу йилги закотимдан қўшиб шу бўладиган тўйда ишлатишим мумкинми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар ўша етим нисобга эга бўлмаган ва закот олишга ҳақли бўлган инсон бўлса ўткан йилги закот учун ажратилган пулингизга бу йилгисини ҳам қўшиб унинг қўлига мулк қилиб берсангиз бўлади. Ўзингиз тўй харажатларини қоплаб беришингиз билан закот адо бўлмайди. Ўша пулни айнан унинг қўлига мулк қилиб беришингиз лозим. Тўйда исрофгарчилик қилишдан сақланиш, камхаражат ва ихчам қилиб ўтказиш лозим. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat