Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳалол луқма ҳақида

16:04 / 15.08.2015 | ansor.74 | 2631

Ассаламу алайкум! Доимий Россияда яшаб, ишлайман. Шу ердаги супермаркетларда сотиладиган чўчқа гўшти қўшилмаган озиқ-овқат маҳсулотларидан ва “Ҳалол” деган сертификат нишони туширилмаган мол, товуқ гўштларидан олиб тановвул килишга тўғри келиб қолади. Шаҳримиздаги масжиднинг ёнида ва биз истиқомат қилаётган жойдан 2 бекат узоқликда ҳалол гўшт маҳсулотлари сотиладиган дўконлар бор. Иккала дўкон ҳам биз яшайдиган жойга жуда яқин жойлашган. Дўкон шу даражада яқин бўлишига қарамасдан супермаркетни озиқ-овқат маҳсулотларидан ишлатишимиз биз учун тўғри бўладими? Шу ҳақда жуда ҳам кўп ўйланаман. Жавобингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдираман. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бундай супермаркетларда ҳалол ва ҳаром нарсаларни аралашиб қолгани сабабидан уларда шубҳа эҳтимоли бор. Шунинг учун ўзингиз айтаётган ҳалол озиқ-овқат дўконидан олишингиз шариатга мувофиқ бўлади. шариатимизда шубҳадан сақланишга бир қанча кўрсатмалар бор. Чунончи Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг муборак ҳадисларида шундай марҳамат қиладилар :

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Сени шубҳага солган нарсани тарк этиб, шубҳага солмаган нарсани ол!» деган гаплари қоидадир.  Ва яна Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яна бир ҳадисларида марҳамат қиладилар : «Албатта, ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром ҳам очиқ-ойдиндир ва иккови орасида шубҳали нарсалар бордир. Уларни кўп одамлар билишмайди. Демак, ким шубҳалардан сақланса, дини ва обрўси учун покланган бўлади. Ким шубҳаларга тушса, ҳаромга тушади. Бу худди қўриқхона атрофида (ҳайвон) боққан чўпонга ўхшайди, ундан ўтлатиб қўйиши осон. Огоҳ бўлингки, ҳар бир подшоҳнинг ўз қўриқхонаси бордир. Огоҳ бўлингки, Аллоҳнинг қўриқхонаси Унинг ҳаром қилган нарсаларидир. Огоҳ бўлингки, жасадда бир парча гўшт бор, у соғлом бўлса, жасаднинг ҳаммаси соғлом бўлур, у касал бўлса, жасаднинг ҳаммаси касал бўлур. Огоҳ бўлингки, ўша нарса қалбдир», дедилар». 

Шунинг учун мусулмон киши доим қаерда ва қандай ҳолатда бўлишидан қатъий назар имкон қадар шубҳага яқинлашмаслиги керак. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat