Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳорат ва таямум

15:59 / 18.08.2015 | МУЗАФФАР ТУРДИМАМАТОВ | 2676

Ассалому алайкум! Мен доим намоз учун таҳорат қиламан. Лекин кўпинча намоздан ташқаридаги ҳолатда Аллоҳга яқинлашиш мақсадида, таҳоратим йўқ пайтида таямум қилиб юраман. Сабаби таҳоратим узоққа бормайди. Аллоҳга яқинлашиш мақсадида шундай қилиб юришим жоизми? Саволдаги хато ва камчиликлар учун узр сўрайман. Жавобингиз учун каттадан катта раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Намоздан бошқа вақтда таяммум қилишиз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига мувофиқ бўлади.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ ، " أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بَالَ ، ثُمَّ ضَرَبَ بِيَدِهِ إِلَى الْأَرْضِ فَمَسَحَ بِهَا وَجْهَهُ وَكَفَّيْهِ " .
Абу Ҳарайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бавл қилдилар. Сўнгт қўлларини ерга уриб, юзлари ва икки кафтларига масҳ қилдилар. Ушбу ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозгача таяммум қилиб турганлари баён қилинади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat