Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кўчада таомланиш

15:49 / 29.05.2023 | Xurshid | 327

Ассалому алайкум! Чет эл компаниясида ишлаб турган эдим (Ўзбекистонда жойлашган), бу ернинг одатлари бўйича жуда кўп ишчилар тушлик қилгани бирор бир ошхонага ёки ресторанга бирга боришади. Агарда менюда ҳаром нарса кўрсам у ерда овқатланишдан ўзимни тутаман (битта идиш, ёғ ёки перчатка ишлатган бўлишлари мумкин). Аслида ўзим билан овқат олиб келишни отад қилган эдим, сабаби гўштни ҳам тонишдан оламиз ва таомни ҳам маҳрамим таёрлаб беради. Менинг саволим- мусулмон одобига бу қанчалик тўғри келади: кўчадан кўп овқатланиш (шубҳа борлиги учун), узоқроқ жойларга бориб битта мақталган таомини ейиш ва оила бюжетидан сарф қилинган маблағга шу таомни уйдагиларга ҳам олиб келгани имкони бўлмаслиги мени хавотирга солади? Ушбу масала бўйича бирор бир Ҳадис ҳам келтирилса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилиб савоб ҳам олмоқчи эдим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!

ТАОМЛАНИШ ҲАҚИДАГИ ҲУКМЛАР

Таом емоқ гоҳида фарз бўлади.
Бу ишни фарз бўлганида қилгани учун инсон савоб олади ва уни қилмагани учун гуноҳкор бўлади. Ҳалокатни даф қилиш учун таом ейишнинг ҳукми шудир. Чунки Исломда инсон ўз жонини ҳалокатга ташламайди, балки уни сақлаш учун ҳаракат қилиши фарздир.
Таом емоқ гоҳида вожиб бўлади.
Фарз намозни тик туриб ўқишга қодир бўлгудек ва фарз рўзани тутишга қодир бўлгудек миқдорда таом ейиш вожибдир. Шариат қоидаси бўйича вожибни адо этиш учун керак бўлган нарса ҳам вожиб ҳисобланади.
Таом емоқ гоҳида мандуб бўлади.
Ризқ касб қилишга, илм олишга ва нафл ибодатларни адо этишга қодир бўлгудек миқдорда таом ейиш мандубдир.
Таом емоқ гоҳида мубоҳ бўлади.
Зарар етадиган бўлмагудек тўйиб таом тановул қилиш мубоҳдир.
Таом емоқ гоҳида ҳаром бўлади.
Ортиқча тўйиб, ўзига зарар етказадиган даражагача таом емоқ ҳаромдир.
Таом емоқ гоҳида макруҳ бўлади.
Бунга тўйганидан ортиқча таом ейиш киради.
Ўзи қилган қурбонлик гўштидан емоқ мустаҳабдир.
Ақиқанинг ҳукми ҳам қурбонликнинг ҳукмига ўхшаш.
Каффорот ва фидя учун сўйилган ҳайвоннинг гўштидан ўша каффорот ва фидя вожиб бўлган одам ейиши мумкин эмас.
Тўй ва зиёфат таомидан емоқ мустаҳабдир.
Нотаниш жойда таом емоқчи бўлган одам у ердаги таом-нинг қандай бўлишини билмагани учун унинг ҳақида суриштирмай туриб емаслиги керак.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом доимо аввал су-риштириб олиб, кейин таомга қўл узатар эдилар.

Таомни керагидан ортиқча емаслик зарур.
Чунки бу нарса энг аввало исрофдир, қолаверса, кўп таом еган киши ланж, лоқайд, ибодатларга бефарқ бўлиб қолади, яна кўп таом ейиш оқибатида одам семириб, турли касаллик-ларга чалиниши ҳам мумкин. 

عَنْ مِقْدَامِ بْنِ مَعْدِيكَرِبَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: مَا مَلَأَ آدَمِيٌّ وِعَاءً شَرًّا مِنْ بَطْنِهِ، بِحَسْبِ ابْنِ آدَمَ أُكُلَاتٌ يُقِمْنَ صُلْبَهُ، فَإِنْ كَانَ لَا مَحَالَةَ فَثُلُثٌ لِطَعَامِهِ، وَثُلُثٌ لِشَرَابِهِ، وَثُلُثٌ لِنَفَسِهِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ وَالْحَاكِمُ 

Миқдом ибн Маъдийкариб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одам боласи тўлдирадиган идишларнинг энг ёмони қориндир. Одам боласига қаддини тутадиган емаклар кифоядир. Агар жуда лозим бўлса, таоми учун учдан бир, шароби учун учдан бир ва нафаси учун учдан бир», деди-лар».
Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat