Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Садақа

17:31 / 13.03.2020 | Ихтиёр | 1352

Ассалому алайкум! Опам (турмушга чимаган мен билан яшайди) жияним (мени қизим) тузалиб кетса ота-боболаримиз устина бир қўй садақа қиламан деб ният қилган экан. Алҳамдулиллаҳ тузалиб кетди. Опамга ниятингизни ўзгартиринг, ширк қилиб қўйманг дедим, кейин илмсизлик қилиб хато гаприб гуноҳ қилиб қўймадимми деб қўрқдим. Опам ниятини Аллоҳ учун деб ўзгартирди. Шу қўйни сўйиб тарқатиш шартми, ёки қўйни ўзини, ё пулини моли нисобга етмаган акамга берсак бўладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ қилаётган ишларингиз ажрини зиёда қилиб берсин. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Опангиз нотўғри назр қилган экан. Унга амал қилинмайди. Пулини акангизга берса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat