Ассаламу алайкум! Устозлар сизларга бир илтимос билан мурожаат қилмоқчиман. Оила қурганимга 5 йил бўлди, онам айтган қизга уйланганман. Аллоҳ бир ўғил бир қиз фарзанд берди. Уйда ҳаммамиз номоз ўқиймиз Алҳамдулиллаҳ, лекин уйимизда ҳаловат йўқ. Онам билан аёлим ҳеч келиша олмайдилар, икки ўт орасида қолганман. Аллоҳ кечирсин онам, оддий нарсалардан уриш чиқариб аёлимни кўп уради, лекин мен ҳеч нарса қилолмайман. Онамга сўзи ўтадиган ҳеч ким ҳам йўқ. Ўзим йилда 7-8 ой мусофирчиликда ишлаб келаман, уйдан шунчалик безибманки ҳеч уйга боргим келмайди. Аммо фарзандларимни жуда соғинаман. Нима қилишни билмай бошим қотган, уйимизда ҳамма нарса етарли, онамга машина ҳам олиб берганман, хуллас камчилик йўқ. Маслаҳат беринглар нима килай? Бизларни дуо қилинглар, қолаверса янги қайнона бўлган оналаримизга бирор бир китоб чиқарсангизлар, озгина илм олсалар оилалар тинч бўлармиди!
Ва алайкум ассалом! Муовия розияллоҳу анҳу : “Мен қўл остимдагиларни битта соч толаси билан бошқараман. Улар соч толасини тортганида, узлмаслиги учун бўш қўяман, улар бўш қўйишлари билан ўзимга тортаман” деганлар. Аёлингиз шу усулни қўллаб кўргани маъқулроқ.
“Бахтиёр оила” китобини ўқишни маслаҳат берамиз. Валлоҳу аълам.