Ассалому алайкум! Авваламбор нотўғри савол бераётган бўлсам Аллоҳнинг Ўзи кечирсин. “Анбиёлар қиссаси” китобини ўқишим мабойнида бир савол қизиқтириб қўйди. Билишимча ўтган барча Пайғамбар алайҳимуссаломлар одамларга дин ва шариатни ўргатиб юборилган элчилар бўланлар. Бир вақтнинг ўзида 2 ва ундан кўп пайғамбарлар ҳам бўлган экан. Мисол учун Иброҳим алайҳиссалом ўғиллари Исмоил, Исхоқ ва жиянлари Лут алайҳимуссаломлар ҳам пайғамбар қилиниб юборилган эканлар.
Ва алайкум ассалом! Аввалги пайғамбарлар хос бўлган бир қавмларга пайғамбар бўлиб юборилганлар. Бир қавмда икки пайғамбар бўлса, кейингиси аввалгисининг шариатини давомчиси бўлганлар. Ёки Мусо ва Ҳорун алайҳимассаломлар каби бир шариатни етказгувчиси бўлганлар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам эса қиёматгача бўладиган инсонларга пайғамбар қилиб юборилганлар. Валлоҳу аълам.