Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имом қунут дуосини унутди

17:05 / 28.04.2021 | Yigitali | 1549

Ассалому алайкум! Кеча таровеҳ номозидан кейин витр вожиб ўқиганимизда имом қунут дуосини ўқимай рукуга кетди, мен эса қулоқ қоқдим қунут дуосини ўқиш учун лекин қарасам имом рукуга кетганини кўриб мен ҳам қунут дуосини ўқимай руку қилдим. Кейин имом охирида саждаи сахв қилди. Жамоатдаги айрим инсонлар эса билмасдан қулоқ қоқиб қунут дуосини ўқишган ва қарасаларки имом сажда қилаётганини кўриб улар бирдан руку қилмай саждага кетишган. Шунда имом намозини тугатиб бўлиб ким руку қилмаган бўлса ўшаларни ичидан бир аҳли илим инсонни чақириб имомликка ўтқаздилар ва жамоатдаги ҳамма киши қайтадан витр вожиб ўқидик. Имом айтдиларки “Ким руку қилмай ўқиган бўлса намозини тугатади, руку қилгалар эса имом саломидан кейин туриб яна бир ракат қўшади, шунда улар учун нафлга айланади” дедилар. Шу қилганимиз тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аслида тўғри лекин имом билан рукуъ қилганлар иқтидо қилмай қўяверсин деса тўғри бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat