Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тирноқдаги грибок

11:20 / 20.05.2023 | Nuraddin | 699

Ассалому алайкум! Мени қўлимда бош байроқимда грибок бор 20 йилларча бўлиб қолди уни даволаш учун махсус лак бор экан, аввал хам даволанмоқчи бўлиб лак тахоратга монелик қилади деб даволанмаган эдим, хозир тирноқ бутунлай тушиб грибок тирноқни илдизига хам борган, хозир шу лак билан даволаняпман хар уч кунда бир марта суртилар экан узоқ муддат даволаниш керак экан. Уч марта суртдим 9 кун бўлиб ўтди хар суртганда тозалаб тахорт олиб кейин суртаман лекин кўнглимда тахорат мукаммал бўдими деган ўй кетмаяпти, мен узр сохибига кираманми? Уйда оиламдагиларга имомлик киламан шу холатда имомлик килиш дурустми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Касалликни даволаш учун зарурат юзасидан тери ёки тирноққа сув етишидан ман қиладиган модда суртиладиган бўлса у жабира ҳукмида бўлади. Жабиранинг устига сув етказиб таҳорат қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat