Ассалому алайкум! Уйқудаги инсон тушида беҳосдан бавл (сийиб) қилиб қўйса уйғонса қараса кийимлари бавл. Шу инсонга ғусл вожиб бўладими ёки бавл теккан жойларини ювиб тахорат олиб ибодатларини қилаверса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Бавл чиқиши ғуслни вожиб қилмайди. Бавл теккан бадан ва кийимини поклаб, таҳорат олиб, ибодат қилавериши мумкин. Валлоҳу аълам!