Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Янги чиққан ойни кўриб дуо қилиш

23:15 / 06.09.2018 | behzod | 6512

Ассалому алайкум! Онам осмонда янги ой чиққан вақтида ойга қараб ҳожатини айтади. Мен эса бу ишингиз яхши эмас нима ниятингиз бўлса Аллоҳдан сўранг деб айтаман. Онамнинг бу ишлари ширк эмасми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ойни берувчи деб эътиқод қилса нотўғри. Ой янги чиққанида қуйидаги дуо ўқилади. 

عَنْ طَلْحَةَ بْنِ عُبَيْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا رَأَى الْهِلَالَ قَالَ: اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ بِسَنَدٍ حَسَنٍ  

Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар, «Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир», дер эдилар».
Термизий ҳасан санад ила ривоят қилганлар. 

عَنْ قَتَادَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ نَبِيَّ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا رَأَى الْهِلَالَ قَالَ: هِلَالُ خَيْرٍ وَرُشْدٍ، هِلَالُ خَيْرٍ وَرُشْدٍ، هِلَالُ خَيْرٍ وَرُشْدٍ، آمَنْتُ بِالَّذِي خَلَقَكَ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ، الْحَمْدُ ِللهِ الَّذِي ذَهَبَ بِشَهْرِ كَذَا وَجَاءَ بِشَهْرِ كَذَا. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ 

Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ҳилолни кўрсалар: «Ҳилолу хойрин ва рушдин. Ҳилолу хойрин ва рушдин. Ҳилолу хойрин ва рушдин» ва уч марта «Ааманту биллазии холақока», дер эдилар. Сўнгра «Фалон ойни кетказиб, фистон ойни келтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин», дер эдилар».
Абу Довуд ривоят қилган.
Шарҳ: Дуонинг маъноси: «Яхшилик ва ҳидоятга чорловчи ой. Яхшилик ва ҳидоятга чорловчи ой. Яхшилик ва ҳидоятга чорловчи ой. Сени яратган Зотга имон келтирдим».
Ҳар биримиз ушбу дуоларни ёд олиб, ўз вақтида ўқиб юрмоқни одат қилиш зарур. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat