Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таровех

22:47 / 23.05.2019 | Azamxon karimxonov | 2220
Ассалому алайкум! Таровеҳда яни хатм Қуръон ўқилаётганда масжид ичида биринчи сафда эдим. 4 тасбеҳ тугаб, 5 га ўтилди. Шунда мени бурним қонаб кетди қон гиламга тушмасин деб қўлимга артдим 2 марта ва қон тўхтади. 2 ракъат тугади мен чиқаман десам орқадагилар охирги ракъатга ният қилиб қулоқ қоқишди мен чиқолмай қолдим ва нима қилишни билмай мен ҳам ният қилиб давом этдим. Мен бу ҳолатни бир кишига айтсам чиқа олмаган бўлсангиз давом этмай ўтириб олиш керак эди деди ва таҳоратсиз намоз ўкилмайди. Шуни била туриб ўқиган одам диндан чиқади деди. Мен таҳоратсиз намоз ўқиб боўлмаслигини билардим. Мен масжитдда нима қилишни билмай иккиланиб ўқивордим. Кейин мен витр намозини қазосини ўқидим, қолганлари нима бўлади? Агар ўша ҳолатда чиқиб кетиш керак бўлса қандай чиқиб кетилади? Мен нима қилай энди?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Чиқишга имкон бўлмаса ўтириб олганингиз яхши эди. Қасддан қилмаганингиз учун сизни диндан чиқди дейилмайди. Ўқиётганингизда бузилган 2 ракъатни қазо деб ўқиб қўясиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat